Ўзбекистон ҳудудлари

Мирзоҳид Шавкатов камерасида

Мирзоҳид Шавкатов бир неча йил давомида мамлакатнинг турли хил ҳудудларида ўзбекистонликларнинг ҳаётини суратга олган. Шаҳарлар унинг ёдида қандай қолганлиги ва Тошкент, Навоий ва Нукус шаҳарларининг умумий жиҳатлари ҳақида «Газета.uz» учун фотолар жамланмасида.

Фотосуратлар тавсифини кўриш учун уларнинг устига босинг.
2018 йилдан буён мен мамлакатимизнинг бир нечта ҳудудларини турли хил лойиҳаларнинг кўнгиллиси, координатори ва таржимони сифатида кезиб чиқдим. Биз асосан вилоятларнинг марказлари, ҳамда Мўйноқ ва Орол денгизининг қирғоқ чегарасигача борар эдик.
Стул кўтарган болакай. Карвон-бозор, Бухоро, февраль 2019-йил.
Бухоро Hashar Week Z-Avlod лойиҳаси доирасида ташриф буюрган бешта шаҳарларимиздан бири бўлди. Биз Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий мактабларида 1000дан ортиқ ўқувчилар учун чиқиндини тақсимлаш бўйича маърузалар ўтдик.
Бухоронинг эски шаҳари ҳудудидаги қурилиш, февраль 2019-йил.
Менинг фикримча, ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли пойтахтдан кўра меҳмондорроқ. Тошкент вилоятидаги Паркент ёки Сўқоқнинг ўзидаёқ одамлар хотиржам, шунинг учун ҳам самимий ва очиқ кўринади.
Тошкент ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий фаровонликдаги фарқ кучли. Лекин бу мени ҳайратга солмади.
Навоийдаги кўп қаватли уйлар. Февраль 2019-йил.
Навоийни кўпинча зерикарли дейишади, чунки шаҳарда обидалар йўқ. Лекин менга Навоий ягона архитектура стили учун ёқади. Ушбу ёш шаҳарнинг лойиҳачилари ва қурувчилари ўз ишига қалби билан ёндашгандек туюлади.
Нукус, февраль 2019-йил.
Нукус ва Навоий – замонавий сокин шаҳарлар. Бу билан улар менга пойтахтни эслатади. Бу шаҳарларнинг аҳолиси менга жуда прогрессив бўлиб кўринди.
Эркаклар Навоийдаги «Фарход» Маданият саройи олдида нарда ўйнашмоқда. Ушбу маданият уйида ҳамма нарсаси Совет Иттифоқини эслатадиган кутубхона мавжуд. Февраль 2019-йил.
реклама
реклама
Ичан-қалъадаги қурилиш, Хива, февраль 2019-йил.
Ичан-қалъа менда энг катта таассурот қолдирди. Ҳар сафар мен у ерда янги ва ўрганилмаган нарсани топаман. Ичан-қалъада йўлни топиш осон, чунки у жуда кичкина.
Хива ва Бухоро аҳолиси туристларга ўрганиб кетишган, шунинг учун ҳам камерадан қўрқишмайди. У ерда жонли фотосуратлар олиш осон.
Болакай варрагини учиришга ҳаракат қилмоқда. Ичан-қалъа, Хива, февраль 2019-йил.
Хоразм вилояти. Биз ҳудудга Оролни қутқариш жамғармаси билан биргаликда боргандик. Бешта маҳаллий мактабларда экология мавзусида интерактив дарслар ўтдик ва тўртта сув фильтрини ўрнатдик. Ҳудудда ичимлик суви билан муаммолар мавжуд. Март 2018-йил.
«Янгиобод» бозори.Тошкент, август 2019-йил.
Хивадаги рақс фестивали, сентябрь 2018-йил.
Фотосуратлар муаллифи: Мирзоҳид Шавкатов
Фотоҳикоя муаллифлари ўзларининг ишларига ҳаволаларни photo@gazeta.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Хатга сюжет тавсифи, жойи, санаси, муаллифнинг тўлиқ исми шарифи ва мурожаат учун телефон рақамларни киритишни сўраймиз.

Биз ўз манбаларимиздаги ишларни нотижорий асосда
эълон қилиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг