3 март куни 6,9 балли зилзила Грециянинг марказий қисмидаги Элассона шаҳридан 21 километр жануби-ғарбида содир бўлди, дея хабар бермоқдаТАСС.

Зилзила Афинадан Салоникгача сезилган. Кучли зарбадан сўнг, ер ости силкинишлари содир бўлган.

Минглаб одамлар ушбу зилзиладан кейин уйларига қайтишдан қўрқиб, тунни очиқ ҳавода ўтказдилар. Табиий офат кўплаб уй ва биноларга зарар етказган. Футбол майдонида ҳарбийлар чодирлар ўрнатиб, дала ошхонасини жойлаштирдилар, дея хабар бермоқда Euronews.

Элассона шаҳрида бир нафар фуқаро вайроналар остидан қутқарилди.

Қурбонлар ҳақида қўшимча маълумотлар ҳозирча йўқ.