Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилалар учун бизнес объектлари сифатида ишлатилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиши мумкин бўлган 1000 та контейнер ажратилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz» га.

Фото: президент матбуот хизмати

Яқинда вилоятга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев денгиз контейнерларидан бунёд этилган модулли блоклартақдимоти билан танишган эди. Уларда хизмат кўрсатиш пунктлари (сартарошхоналар, тикувчилик устахоналари, дўконлар ва бошқалар) сифатида учун мўлжалланган. Давлат раҳбари ушбу ғояни маъқуллаган эди ва контейнерлар нархини 30 фоизга пасайтиришни буюрган эди.


Юк ташиш контейнерларидан фойдаланиш орқали «темир дафтар» рўйхатидан муҳтожларни иш билан таъминлаш ва уларни хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилиш режалаштирилган.


Ҳозирги кунга қадар республиканинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнерлар йиғилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz» га маълум қилишига кўра, контейнерлар нархи (6×2,5 м) 24 млн сўмни ташкил қилади. Уларни сотиб олиш учун уч йилга 14% ставка билан кредит олиш мумкин.