АҚШ Суриядаги бинога авиация орқали зарба берди. Бино Дамашқни қўллаб-қувватлаётган эронликлардан иборат кўнгилли кучларга алоқадор деб топилган, дея хабар берди Politico АҚШ мудофаа вазирлигидаги манбасига асосланиб.

Хабарга кўра, ракета орқали зарба бериш буйруғини президент Жо Байден берган. Таъкидланишича, зарба мудофаа мақсадида ва кўнгилли кучларнинг америка ҳарбийларига амалга оширган учта ҳужумига жавоб сифатида амалга оширилган.

Bloomberg хабарига кўра, Пентагон вакили Жон Кирби ушбу ҳаракатни «Байден Америка ва коалиция бўйича АҚШ шерикларини ҳимоя қилиш учун жиддий ҳаракатларга тайёрлигини англатади» дея изоҳлади.