Германия канцлери Ангела Меркель бу ҳақда коронавирус масаласи бўйича йиғилишдан сўнг айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, эмланганликни тасдиқлаш учинчи мамлакатлардан Европа Иттифоқига кириш учун асос бўлиши мумкин.

Канцлер биринчи навбатда бундай сертификатлар аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқилишини ва Еврокомиссия Иттифоқнинг барча мамлакатларида фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида уларни бирлаштиришини маълум қилди.

«Вақтнинг чегараланганлигига келсак, техник жиҳатдан таъминлаш ишлари уч ой давом этади, яъни Европа даражасида барча мамлакатларда ишлай оладиган тизим яратиш учун камида уч ой вақт керак бўлади», — деди Еврокомиссия раҳбари.

Европа Иттифоқи 2020 йил мартидан бери бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар учун ташқи чегараларни ёпган эди. Ҳозирда ЕИга фақат олти мамлакат — Австралия, Янги Зеландия, Руанда, Сингапур, Жанубий Корея ва Таиланддан кириш мумкин.