Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида 2 нафар фуқаролар вояга етмаган шахсни ураётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. Унга кўра, 21 февраль куни фуқаро Б.П фарзанди Н.К билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш. ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.