Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 февраль санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда Тошкент Автовокзали расмий канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳаво ҳарорати ҳафта давомида совуши, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.