Тошкент Автовокзали расмий канали Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 февраль санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади, ҳаво ҳарорати пасайиб, йўлларда автобус қатновлари учун ноқулай об-ҳаво юзага келди.