Арманистон қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматни инқироз пайтида асоссиз қарорлар чиқараётганликда айблаб, истеъфо беришни талаб қилмоқда, дея хабар берди «Новости Армении».

Бундай ҳолат Арманистон бош штаби қўмондони ўринбосари Тиран Хачатрян ишдан бўшатилганидан сўнг юзага келди. Истеъфо Хачатрян Никол Пашиняннинг «Искандер» зенит-ракета мажмуаси ҳақидаги фикрларини «жиддий бўлмаган» сўзлар деб атаганидан сўнг юз берди.

«Бош вазир ва Арманистон ҳукумати арман халқи учун ҳал қилувчи паллаларда етарли даражада холис қарорлар қабул қила олмаяпти», — бош штаб баёнотида.

Никол Пашинян ушбу ҳаракатни «ҳарбий тўнтариш қилишга уриниш» деб атади ва барча тарафдорларини республика майдонига йиғилишга чақирди.

Никол Пашинян, шунингдек, бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни истеъфога чиқарди.