Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши оқибатида табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилаётгани сабаб, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга йўналтирилади, дея хабар берди «Hududgazta'minot» АЖ.

Шу сабабдан «Hududgazta'minot» АЖ барча автотранспорт ҳайдовчиларига, ўз автомобилларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан — кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишни тавсия қилди.

«Hududgazta'minot»нинг «Газета.uz»га берган хабарига кўра, агар совуқ об-ҳаво давом этадиган бўлса, айрим ҳудудларда газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин.