Ўзбекистонда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, қўшимча 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилда умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳалар амалга оширилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

Президентнинг 2017 йил 2 майдаги қарори билан гидроэнергетикани янада ривожалантириш дастурига 3 млрд 400 млн долларлик 65 та лойиҳа киритилган. Шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган.