Бугун, 18 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятга ташрифдан асосий мақсад — аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.

Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент матбуот хизматининг суратига эътибор берилса, давлат раҳбари Наманганга янги А320 лайнерида йўл олган.