Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш пунктларида бир куни ўзида 70 нафар фуқаро эмланади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков хабар берди.

«Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан, эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжат билан расмийлаштирилади» — деди у.

Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш мақсадида бориш учун қулай, яқин бўлган оилавий шифокор пункти филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктлари ташкил қилинади.

Ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланади, дейилади баёнотда.