18−21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар берди Ўзгидромет.

18−19 февралда республикада шамол 17−22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25−30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик бўлади.

20−21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20−21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8−13 даража илиққача, кечалари 2−7 даража илиққача пасаяди.