3 нафар фуқародан иборат жиной гуруҳ тадбиркорнинг моддий бойлигини қўлга киритиш мақсадида уни алдов йўли билан уйга олиб келиб, шафқатсизларча ўлдирди. Бу ҳақда «Бир жиноят изидан» кўрсатувида маълум қилинди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи номига Учтепа тумани Дилнаво кўчаси 5 уйда яшовчи Н.Ф. ариза билан мурожаат қилган. Унда 1989 йили туғилган Р.Р. 2020 йил 7 май куни соат 10:00 да ўзининг бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинасида уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар қилган.

Ўрганилган текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ИИВ томонидан Жиноят кодексининг 137 моддаси 1 қисми (одам ўғрилаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Юнусобод туманида яшовчи фуқаро О. Ж. ўзига муқаддам сотиб олиш шарти билан ижарага автомашина берган таниши, яъни жарбланувчи Р.Р. нинг пулдорлигини билгач, унинг пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган.

Р.Р. ойлик пул маблағларини бермай енгил автомашинасини миниб юрган Ж.О. ни шаҳар марказида кўриб қолиб, ўзаро оғзаки айтишиб қолади. Аччиқ устида «Spark» автомашинасини олиб қўйиб, бошланғич гаров сифатида берилган 2000 АҚШ долларининг 1000 долларини ўзига тегишли автомашинасининг юк хонасидан олиб беради.

Ж.О. ўзининг танишлари 1991 да туғилган М.М. ва 1997 йилда туғилган А.С.лар билан олдиндан тил бириктирган. Телеграм мессенжери орқали, гуёки ўзини аёл киши сифатида таништириб, Р.Р. билан мулоқотга киришган.

Ж.О. Р.Р.ни учрашувга таклиф этади. А.С. учрашувга чиқиб, ўзини телеграмдаги қизнинг синглиси сифатида таништиради ва Ж.О. нинг уйига олиб боради. Ж.О. ва М.М. ўзининг уйида Р.Р. ни кутиб олиб, уни ёғочдан тайёрланган қуроллар билан дўппослаб, унга тегишли бўлган пул ва моддий бойлигини қўлга киритмоқчи бўлади.

Жиноий гуруҳ Р.Р.ни арқон билан боғлаб, шаъни ва эркини камситиб, уни оёқ қўлларини боғлаб ушлаб турган.

Бундан ташқари, улар Р.Р.нинг телефонидан унинг ота-онасига автомашина сотиб олиш учун 29 минг АҚШ долларини бизнес ҳамкори орқали бериб юборишларини ҳақида хабар йўллайди. Уларни ишонтириш мақсадида Р.Р.ни отасига қўнғироқ қилдирган. Жабрланувчининг отаси Ж.О.га 29 минг АҚШ долларини бериб юборган.

Ж.О. Р.Р. дан яна пул беришни талаб қилиб, ўзи олдиндан ижарага олган Яшнобод туманидаги уйга олиб бориш учун, уни қўллари боғланган ҳолда автомашина юкхонасига мажбуран ётқизиб, олиб борган. Р.Р. пул бериш талабини рад этгандан сўнг, ушбу ҳолатдан жаҳли чиқиб, унинг юз ва бош қисмларига қўллари билан уриб, уни бўйин қисмидан бўғиб, қассддан ўлдирган.

2020 йил 8 май куни Р.Р. ни қасддан ўлдирганлигини яшириш мақсадида Қўйлиқ деҳқон бозорининг ёлланма ишчиларини ҳожатхона учун чуқур қаздириш баҳонасида мазкур ҳовлига олиб келиб, чуқур қаздирган. Сўнг шу куни Р.Р. мурдасини бош, икки қўллари ва оёқларини танасидан ажратиб, бўлакларга бўлиб, мурдани таҳқирлаб, чуқурликка кўмган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Ж.О. га нисбатан Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; тамагирлик ниятида қасддан ўлдириш) ,164 моддаси 4 қисми (жуда кўп миқдорда босқинчилик) ва бошқа моддалар билан, шунингдек М.М. ва А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 164 моддаси 4 қисми билан айблов эълон қилинган.

Ж.О. га узил кесил 25 йил, М.М.га 15 йил ва А.С. 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.С. суд жараёнида Ж.О.нинг асл мақсадидан бехабар бўлганини, Р.Р.ни урмасликни илтимос қилганида, ўзи ҳам калтак еганини, бўлган воқеадан кейинроқ хабар топганини айтиб, марҳумнинг яқинларидан кечирим сўраган.

Маълумот ўрнида, фуқаро А.С. 2014 йилда Зульфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.