14 февраль куни соат 19:00ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган М.М. (2003 й.т.) «Cobalt» автомобилида бошқарувни йўқотиши натижасида ЙТҲ рўй берган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машина автобус бекатига урилиб, бекат ортидаги автотураргоҳда тўхтаб турган, ҳайдовчи, Ф.Э.(1986 й.т.)бошқариб келган «Cobalt» ҳамда А.Х.(1971 й.т.) бошқариб келган яна бир «Cobalt»га тўқнашган.

ЙТҲ натижадасида пиёда Б.М. тан жароҳати олиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.