Мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади, деяхабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янги лойиҳага асосан, 8 минг ўринли масжид қурилиб, мажмуа атрофида тўртта улкан минора ва ҳозирги айвонларга қўшимча равишда ички ҳамда ташқи айвонлар барпо этилади.

Маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилиши кўзда тутилган.

Мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмай, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилиши айтилмоқда.

Қурилиш-бунёдкорлик ишлари махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.