2020 йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг 55 фоизи қоплаб берилмаган, дея маълум қилди Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов.

«2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос», — дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд сўми нақд пул, 10,7 млрд сўми ер бериш, 39,2 млрд сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.