Наманганда йўловчи автобусдан йиқилиб тушиб, воқеа жойида вафот этди, дея хабар берди Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати.

10 февраль куни соат 09:10 ларда Наманган шаҳрида автобусни йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган. Эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада, йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.