Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати «Газета.uz»га 2020 йил якунига кўра энг йирик солиқ тўловчи компаниялар ҳақида маълумотни тақдим этди.

2020 йил якунларига кўра, республика бўйича солиқ тушумлари жами 103,6 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 67,7 трлн сўм айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган. Ўтган йилги солиқ тушумларининг 65% 836 та йирик солиқ тўловчидан тушган.

Жорий йилдан йирик солиқ тўловчиларнинг умумий сони 1 120 тага етган.

2020 йил якунига кўра энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган йирик солиқ тўловчилар топ 10 талиги эълон қилинди:

  1. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси
  2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ
  3. «Ўзтрансгаз» АЖ
  4. «Ўзбекнефтгаз» АЖ
  5. «ЎЗБАТ» АЖ ҚК
  6. «Лукоил»
  7. "Ўзавто Моторс" АЖ
  8. «Ўзбектелеком» АЖ
  9. «Ҳудудгазтаъминот» AЖ
  10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ