1 мартдан бошлаб Ўзбекистонга ҳудудига кирган кундан 10 кун муддатга Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва ХХР, шу жумладан Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим жорий этилмоқда.

Бу ҳақда президентнинг 9 февралдаги «Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида келтирилган.

Ўзбекистон ҳудудига визасиз киришга ўзининг ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган ҳолатдагина рухсат этилади.

Бунга қадар, 2020 йилнинг 1 январидан Хитой, Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистонда 7 кун мобайнида визасиз юришга рухсат этилган эди.