Қашқадарё вилояти Шахризабз шаҳрида фуқаролар М.Ф. ва И.Ш.лар 21 нафар фуқарони танишлари орқали «Абу Али Ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Улар фуқаролардан 5 минг АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмни олгани аниқланди.

Бундан ташқари, улар фуқаро С.ни Қарши давлат университетига ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб беришни ваъда қилиб, 17 минг 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан М.Ф. ва И.Ш.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал, Қашқадарё вилояти Муборак туманида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштирмоқчи бўлиб, ундан 4 000 АҚШ доллари сўраган шахс аниқланган эди.