Бу ҳақда Инвестиция вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раис этиб сайланган кенгаш банкнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.

Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институти кирадиган Ислом тараққиёт банки Гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради.

Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябрь ойида инвестиция вазири Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.