8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган «ХОБАС-ТАПО» биноси қаршисида ҳайдовчи, Б.А. (1962 й.т.) бошқарувидаги «Cobalt» автомобили ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги «ТЭМ2−7084» русумли тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишига кўра, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.