Давлат дастури ижроси бўйича Ҳукумат ҳисоботида коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн 962 млрд сўм сарфлангани маълум қилинди.

Айрим ОАВларда ушбу маблағ қандай тадбирларга сарфлангани ҳақида аниқлик киритилмаганлиги қайд этилган.

Лекин, Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари бўйича тақдим этган маълумотларда ушбу маблағлар қандай мақсадда ишлатилганлигини кўриш мумкин.

Унга кўра:

  • Дори воситалари ва тиббий буюмлар, химоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш ҳамда карантинда сақлаш учун 1,534 трлн сўм;
  • Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш учун 2,428 трлн сўм сарфланган

Бундан ташқари, карантин зоналарини ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ объектларни қуриш, жиҳозлаш ва инфратузилма яратиш учун 1 трлн сўм харажат қилинган.