Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Анвар Ражабов 2012−2019 йилларда «Нефтгазқурилиштаъмир» АЖ бошқаруви раиси, 2019−2020 йилларда ушбу корхона раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Тайинловга қадар у «Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.