8 февраль куни соат 6:50 да Тошкент шаҳрининг Кўкча Дарвоза ва Тўқимачи кўчалари кесишмасида иккита йўловчи автобуслари ЙТҲ содир этди, дея хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, «18 Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги, 46 сонли йўналишда ҳаракатланувчи MAN русумли автобус, 134 сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус билан тўқнашди.

ЙТҲ натижасида бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага етказилиб, ҳозирда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.