Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

5 февраль куни тахминан соат 12.10 да Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида «ЕQUINOX AT» ҳайдовчиси 39 ёшли Д. А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги «Камаз» русумли юк автомобилини ўтказиб юбормаган.

Маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида «ЕQUINOX AT» автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. бошқарувидаги «Nexia»га тўқнашган. Бир вақтнинг ўзида «Камаз» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган.

ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда юқоридаги бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилган.

Ушбу факт бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.