Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастурида белгиланган «Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ўз вақтида бажарилмаганига эътироз билдирилди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳужжат лойиҳаси кечикканлиги сабабини тушунтиришга уринган маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носировни танқид остига олди.

«Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда. Тезлаштириш керак эди. Янги вазифаларни нима алоқаси бор? Вазирликлар нима дейди? Улар айтадики, биз ишлаб, топшириб қўйганмиз, энди биздан соқит бўлди бу масала. У фалон идорада турибди. Сиз ижрочими? Асосий масалани эгасими? Демак сиз барибир жавоб берасиз», — деди Сенат раиси.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси 2020 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган. Вазирлик вакили

«Ҳозир ҳамма соҳага маблағ берилаяпти давлатимиз раҳбари томонидан. Айниқса, маданиятни ривожлантириш, меросимизни сақлаш, туристларни бу ерга жалб қилиш масаласи. Асосан туристлар нимага келади? Сенатор Абдураҳим Эркаев чолни мисол келтириб, айтдилар-ку, ўзимизни миллий либосдаги чолга Европани либосини кийдириб қўйсангиз, барибир кўргани келмайди. У айнан Ўзбекистонни тарихига қизиқиб келади», — дея қўшимча қилди Нарбаева.