Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Қува туманининг сектор раҳбарларини: ҳоким — Равшан Қурбанов, прокурор — Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи — Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи — Носир Мақсудов ишдан олди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким — Қаҳрамон Жўраев, прокурор — Мирвохид Отабоев ва Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари ҳоким — Йўлчибой Бойигитовлар ҳам вазифасидан озод этилди.

Бундан буён 4 та сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг 7 та ўринбосарлари «маҳаллабай» ишлаб, аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги маълум қилинди.