Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенаторлар ушбу лавозимга Феруза Фарходовна Эшматовани сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Эшматова мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади.

Шу муносабат билан у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Сенаторлар ушбу қўмитага Малика Акбаровна Кадирхановани сайлади.

У бунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.