6−8 февраль кунлари Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари Ўзбекистон ҳудудига кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

6−7 февралда республикада шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22−28 м/с гача кучайиши мумкин.

7−8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

7−8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3−8° илиқ, кундуз кунлари 10−15° илиқ атрофида бўлади.