Навоий вилоятида «Matiz» ва юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу хақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2 февраль куни соат 07:30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи М.И. (1996 й.т) бошқарувида бўлган «GAZ 330202−244» русумли автомашинани «Зарафшон-Учқудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб борган.

У олд томонидаги автомашинани қувиб ўтган вақтида қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Н.И. (1979 й.т.) бошқарувида бўлган «Matiz» русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси Н.И. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.