4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Digital Almaty 2021 форуми олдидан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар берди Россия бош вазири матбуот хизмати.

Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг санитария-эпидемиологик чекловлар туфайли март-апрель ойларига қолдирилган Москва шаҳрига бўладиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.

Шунингдек, учрашувда оммавий вакцинация жараёнидаги ўзаро ҳамкорлик қилинаётганлиги таъкидланди.

Россия бош вазири коронавирус пандемиясига қарамай 2020 йилнинг 11 ойи давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 17% фоизга ошганлигини, жами 5,3 млрд долларни ташкил қилганини қайд этди. «Президентларимиз ўз олдиларига ушбу кўрсаткични 10 млрд гача оширишни мақсад қилишган. Ўйлайманки, бу борада биз сиз билан қўлдан келганча ҳаракат қиламиз», — деди Михаил Мишустин.