Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига Халилилло Тўрахўжаев сайланди.

Бунга қадар, «Газета.uz» манбасига таяниб, Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига таcдиқланиши ҳақида маълум қилган эди. 14 январь куни Тўрахўджаев Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ҳам ўтган эди.

Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил 12 декабридан 2020 йилнинг 30 июнига қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигини бошқарган.

Ундан сўнг, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси, тизим қайта ташкил этилгач эса, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.

У шунингдек, Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.