Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Низамходжаев Зайниддин Махаматович МСК раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га комиссия матбуот хизмати хабар берди.

Низамходжаев 1954 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, шифокор. «Ўзбекистон Қаҳрамони» фахрий унвони соҳиби. Сенат раиси ўринбосарлигидан аввал юқори палата қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган. Ушбу лавозимга қадар Сенат раиси ўринбосари эди.

МСК раиси ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди. У бунга қадар адлия вазири ўринбосар бўлган.

Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Аввалроқ, МСКнинг қарийб 16 йиллик раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов эса Конституциявий суд судьяси этиб тасдиқланган эди.