4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

29 январь куни соат 2013 йилда туғилган, 1 синф ўқувчиси С.А. мактабдан чиққанда унинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб, биргаликда Самарқанд кўчаси бўйлаб ҳаракатлангани хақида хабар берган эдик.

Миллий гвардия хабарида айтилишича, вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро Абдулазиз Абидов ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган.

Фуқаро Абдулазиз Абидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган. Мазкур ҳолат юзасидан ноъмалум шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан судланган, фуқаро Х.Т. (1987 й.т.) эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.