ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида газ портлаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар бўлмаган.

Ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.