Мубашшир Аҳмад 3 февраль куни Дин ишлари қўмитаси ходими томонидан қўнғироқ бўлганини айтди. Воқеа юзасидан портал таҳририяти расмий маълумот берди.

Айтилишича, суҳбатда қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган.

Azon.uz Қўмитадан раис ўринбосари Дилшод Эшнаев ҳаракатларига баҳо беришни ва бу ҳақда жамоатчиликни хабардор қилишни сўраган.

Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита бу ҳолат бўйича баёнот бериб, Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтган эди.

Azon.uz'нинг хабарида олдин бу масала бўйича муносабат билдирмасликка қарор қилинганлиги ва қўмита баёнотидан сўнг расмий маълумот беришга қарор қилинганлиги айтилган.