Қонунчилик палатасининг 3 февралдаги мажлисида депутатлар Марказий сайлов комиссиясига таркибига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқишди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Унга кўра, депутатлар комиссиянинг 8 нафар янги аъзоси номзоди, қолаверса, амалдаги 7 нафар аъзо ваколатини тугатишни маъқуллашган.

Ваколати тугатилганлар орасида Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳам бор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995−2004 йилларда Олий хўжалик судининг раиси, 2004−2005 йилларда Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йил 7 майдан буён Марказий сайлов комиссиясининг раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

8 нафар янги аъзо орасида Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Зайниддин Низамходжаев, Адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ҳам бор.

Қолаверса:

  • Эргаш Юсупов — Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
  • ️Александр Фармонов — «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
  • Муяссар Кадирова — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
  • ️Шуҳрат Джураев — пенсияда;
  • Орифжон Базаров — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
  • Алишер Усмонқулов — Жиззах политехника институти ректори ҳам ўрин олган.

Ваколати тугатилганлар:

  • Отагалди Бобожонов — Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири
  • Эсанбай Ражабов — Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси
  • Мухайё Джураева — «Ҳунарманд» уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
  • Эркин Ходжакулов — Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси
  • Жанабай Садиков — ҳуқуқшунос
  • Жалил Норов (марҳум)