Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига хизматлар кўрсатадиган жамғарма ташкил этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жамғарма қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

  • хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
  • Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
  • вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Хориждаги меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш жамғармалари ташкил этилган.