Давлат меҳнат инспекциясининг 2020 йилги ҳисоботига кўра, 19 226 та корхонада 40 081 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Уларни бартараф этиш бўйича 10 764 та ёзма кўрсатма ва 195 та тақдимнома киритилган.

Натижада 6578 нафар мансабдор шахсга нисбатан 11 млрд 64 млн 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Хисобот даврида 1141 нафар фуқароларни жами 3 млрд 590 млн 200 минг сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақлари фуқаролик ишлари бўйича судлар орқали ундирилган.

Қонунбузилишлар:

  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилмаслик — 11 621 та;
  • Меҳнат шартномасини тузмасдан ишлатиш — 2 915 та;
  • Иш ҳақини вақтида тўламаслик — 4 301 та;
  • Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузиш — 1 078 та;
  • Ноқонуний ишдан бўшатиш — 1 517 та;
  • Касаба уюшмалари аъзолари ҳуқуқларини бузиш ва жамоа шартномалари талабларини бажармаслик — 685 та;
  • Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибини бузилиши — 376 та;
  • Аёллар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар қўлланилмаслик — 162 та;
  • Мажбурий меҳнат ҳолатлари — 62 та;
  • Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қонунбузилиши — 177 та;
  • Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасини қилмаслик ҳамда бошқалар — 281 та.

Соҳалар кесимида:

  • Халқ таълимида — 4 731 та;
  • Тиббиёт муассасаларида — 6 600 та;
  • Қурилиш соҳасида — 1 397 та;
  • Қишлоқ хўжалигида — 986 та;
  • Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида — 667 та;
  • Саноат корхоналарида — 1 094 та;
  • Транспорт соҳасида — 509 та;
  • Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида — 90 та ҳолатда ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Бундан ташқари, инспекцияга 2020 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 26 788 та мурожаат келиб тушган. Шундан 15 389 таси қаноатлантирилган, 10 488 тасига тушунтириш берилган, 638 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 273 таси кўрилмасдан қолдирилган.

Мурожаатларни хусусиятлари бўйича 9 472 таси ойлик иш ҳақлари ва бошқа тўловлар тўланмаслиги, 2 763 таси ноқонуний ишдан бўшатилиши, 834 таси ишга қабул қилишда қонун бузилиши, 1 076 таси ишга қабул қилишда рад этилишни ташкил этган. Яна 574 таси норасмий ишлатилиши, 883 таси иш вақти ва дам олиш вақти бўйича қонун бузилиши, 76 таси мажбурий меҳнат, 41 таси меҳнат шароитлари яратилмаганлиги ва 11 069 таси бошқалардан иборат.