Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган болаларни эмлаш тавсия этилмайди. Бу ушбу ёш гуруҳидагилар учун вакцина таъсири ҳали ўрганилмаганлиги билан боғлиқ, дея хабар бермоқда Қозоғистон ССВ матбуот хизмати.

Ушбу эмлаш жараёнларида «Спутник V» вакцинаси қўлланилади.

Мамлакатда ишлаб чиқарилган «КазКОВИД-ин» вакцинаси эса биринчи босқичда тахминан 2 млн дозада чиқарилади.

Иммунитет ҳолати тўғрисидаги маълумотни тизимли ҳисобга олиш мақсадида QR код ва электрон вакцинация паспорт масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бу эмланганлар сонини ҳисобга олиш ва келажакда аҳолининг иммунитет ҳолатини кузатиш орқали вакцинация миқдорини режалаштириб, касалликни башорат қилиш имконини беради, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинация жараёнлари бошланиши ҳақида хабар берган эдик.