Тошкент вилоятида бош қисмига олинган қаттиқ зарб оқибатида Бу хақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Анвар таниши Зилола (исми ўзгартирилган) ва унинг 2018 йилда туғилган қизи билан бир неча ойдан буён ижара уйда яшаб келган.

14 январь куни Зилола қизини уйда қолдириб дўконга чиқиб кетганида, бола йиғлаб хархаша қилган. Уни тинчлантириш учун Анвар боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган.

Экспертиза хулосасига кўра қизалоқ олган тан жароҳатлари юзасидан вафот этган.

Ангрен шаҳрида содир этилган қотиллик жинояти Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

«Гумонланувчи йиғилишда ўз пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўради», дейилади хабарда.