Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро М.Қ.(1980 й.т.) (исмлар ўзгартирилган) ва унинг таниши З.Х. (1978 й.т.) 3 яшар болани 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ушланди. Бу хақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 январь куни фуқаролар Фарғона вилояти, Нурафшон шаҳрига келиб М.Қ.нинг ўғли А.А. (2018 й.т.)ни шартли харидорга сотаётгани аниқланган.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал хам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди — ўғли М.Қ.(2016 й.т.)ни сотиб юборганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3 ёшли боланинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Боланинг отаси М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини айтган.