«Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 27 январь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг иш режасида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши назарда тутилган.
Марказий масала — ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Йиғилишда илк бор расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, «ёшлар дафтари» орқали кўмаклашиш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб берилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил, президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинган эди.