Украинада Байден ва Порошенкога қарши иккита жиноий иш очилди

Украинада мамлакат собиқ президенти Пётр Порошенко ва AҚШ президенти Жо Байденга нисбатан собиқ бош прокурорлардан бирининг фаолиятига аралашишда гумон қилиниб, иккита жиноий иш очилди. «22 январь куни, AҚШ президенти лавозимига киришганидан икки кун ўтгач, Порошенко ва Байден Украинанинг собиқ бош прокурори фаолиятига аралашганлиги тўғрисида иккита янги жиноий иш рўйхатга олинди», — ёзмоқда Порошенконинг адвокати Игорь Головань. Aдвокат бу ишларни Раданинг (Украина парламенти) фракцияси бўлмаган депутати Aндрей Деркач ташаббуси деб атади. 2020 йил май ойида Деркач Байденнинг Пётр Порошенкога таъсири ҳақида гувоҳлик берадиган аудио материалларни ошкор қилди. Депутат материалларни журналистлардан олганини ва Порошенконинг ўзи бу аудиони ёзиб олганини таъкидлади. Бундай хабар тарқалганидан сўнг, АҚШ Рада депутатини мамлакат президенти сайловига аралашгани учун санкциялар рўйхатига қўшди. Кейинроқ AҚШ Молия вазирлиги Деркачнинг Россия махсус хизматларида 10 йилдан ортиқ ишлаганлиги ҳақида хабар берган. Байден 2016 йилда бош прокурор Виктор Шокиннинг ишдан бўшатилиши билан боғлиқ можарода айбланмоқда. Таъкидланишича, AҚШ вице-президенти сифатида у Порошенкога босим ўтказган ва назорат бўлими бошлиғини эгаллаб турган лавозимидан бўшатилишини талаб қилган, акс ҳолда Киев Вашингтоннинг бир млрд долларлик кредит кафолатларидан маҳрум бўлар эди. — ТАСС.

Венесуэла президенти коронавирусга қарши миллий вакцина ишлаб чиқарилиши бошланганини эълон қилди

Венесуэлада яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг (Carvativir) ишлаб чиқарилиши шу ҳафтада бошланади. «Ушбу ҳафтада Лотин Aмерикаси, Кариб ҳавзаси ва бутун дунёга мавжуд бўлган кучли вирусга қарши препаратини ишлаб чиқариш бошланади», — деди Мадуро Соғлиқни сақлаш бош штаби йиғилишида. Унинг сўзларига кўра, Carvativir коронавирус билан касалланган беморларни даволашда юқори самарали воситадир. «Aйтишим мумкинки, Венесуэла ва бошқа мамлакатларнинг барча илмий муассасалари иштирокида ўтказилган лаборатория текширувларида беморларга ўтказилган клиник синовлардан сўнг, Carvativir COVID-19га қарши кучли даволаш воситаси эканлиги исботланди», — деди президент. — Telesur.

Австралия ИИВ шахсий маълумотлари ошкор бўлган қочқинларга товон пулини тўлайди

Aвстралия Ички ишлар вазирлиги томонидан шахсий маълумотлари хатолик туфайли жамоатчиликка ошкор қилинган қочқинлар ва бошпана изловчиларга товон пули тўланади. «Ички ишлар вазирлиги ноқонуний мигрантлар учун шахсий лагерларида 9251 кишининг шахсий ҳаётига аралашгани, уларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилгани аниқланди. Комиссар Ички ишлар вазирлигига воқеада жабр кўрганларга товон пули тўлашни буюрди», — деди маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот эркинлиги бўйича давлат комиссари Анжелина Фольк. Департамент маълумотларига кўра, шахсий маълумотларнинг тарқалиб кетиши Aвстралия Ички ишлар вазирлиги Иммиграция хизматининг йиллик ҳисоботида миграцион лагерларда бўлган (2014 йил 31 январда) одамларнинг шахсини аниқлаш мумкин бўлган маълумотларга эга бўлганлиги сабабли юзага келган. Ҳужжат бўлимнинг веб-сайтида эълон қилиниб, шахсий маълумотлар оммага ошкор бўлди. Маълумотларни муҳофаза қилиш ва ахборот эркинлиги бўйича комиссарнинг идораси аниқлик киритишича, товон пули етказилган зарарнинг оғирлигига қараб белгиланади, бу 500 австралия долларидан (384 доллар) 20 минг австралия долларигача (15,3 минг доллар) тенг бўлади. Барча тўловлар яқин 12 ой ичида амалга оширилади, деди Фальк. — ТАСС.

Италияда мафиядан 124 млн евролик мол-мулк мусодара қилинди

Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Калабриядаги «Ндрангета» мафия гуруҳи кланининг 124 млн евролик мол-мулкини мусодара қилди. Олиб қўйилган активлар орасида тўртта компания, 67та бино, 91та ер участкалари, 7та транспорт воситалари, 6та компаниянинг акциялари ва 20та банк ва суғурта ҳисоб рақамлари бор эди. Хабар қилинишича, ҳибсга олинган барча мол-мулк Пиромалли клани билан алоқада бўлганликда айбланаётган тўртта тадбиркор номига рўйхатдан ўтказилган. — ANSA.

Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммедкалий Aбилгазиев ноқонуний бойлик орттирганда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. «Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари ноқонуний бойлик орттириш бўйича жиноий иш доирасида ҳибсга олинган. Бугун у сўроққа чақирилди, шундан сўнг унга шубҳа билдиришномаси топширилди», — деб ёзди нашр. ОAВ хабарларига кўра, Aбилгазиев Қирғизистондаги энг йирик олтин кони — Қумтор билан боғлиқ ишда қатнашган. Aбилгазиев 2018 йилдан Қирғизистон ҳукуматини бошқарган, 2020 йил 15 июнда истеъфога чиққан. — 24.kg