ДХХ матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг собиқ ходими маҳаллий тадбиркорга Андижон туманида жойлашган саноат ҳудудидан 30 сотих ер майдонини олиб беришини айтади.

Кадастр идораларидаги танишлари орқали тегишли қарорни чиқартириб бериш учун ундан 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида ушланди.

Собиқ кадастр ходими муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.