26 январь куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат раҳбари Жозеф Байден ўртасида илк телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда:

  • Путин ва Байден Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича ноталар алмашинишидан мамнунликларини изҳор этдилар.
  • Халқаро мавзулар доирасида АҚШнинг «Очиқ осмон» шартномасидан бир томонлама чиқиши, Эрон ядро дастури бўйича қўшма Ҳаракат режасини сақлаб қолиш муаммоси, Украинанинг ички келишуви ва Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари саммитини ўтказиш бўйича ташаббуси ҳақида ҳам сўз юритилди.
  • Президентлар коронавирус пандемиясига қарши курашда, савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Путин Байденни президентлик билан табриклади. Унинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви ҳар икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.

Суҳбат Америка раҳбарининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки. Унинг сўзларига кўра, Байден, хусусан, Путин билан Алексей Навалний атрофидаги вазият ва АҚШдаги сайловларни муҳокама қилмоқчи бўлган.

21 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллаган эди.