2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга МДҲ мамлакатларидан 1,42 миллион чет элликлар (умумий соннинг 94,4%), бошқа мамлакатлардан — 83,8 минг киши (5,6%) келган.

Ўтган йили мамлакатдан МДҲ давлатларига чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,84 миллион кишини (уларнинг умумий сонининг 92,1%), бошқа мамлакатларга эса 158,2 минг кишини (7,9%) ташкил этди.

2020 йил январидан декабригача чет эл фуқаролари келганлар орасида эркаклар 50,9% (765,4 минг киши), аёллар эса 49,1% (738,7 минг киши) ни ташкил этди.

Мамлакатни сайёҳлик мақсадида тарк этган эркаклар (Ўзбекистон фуқаролари) 54,2% (1,08 млн. киши), аёллар — 45,8% (916,3 минг киши).

Чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон — 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8%), Қозоғистон — 424,1 минг киши (28,2%), Тожикистон — 337,5 минг киши (22,4%), Россия — 81,6 минг киши (5,4%), Туркманистон — 60,6 минг киши (4%), Озарбайжон — 2,2 минг киши (0,1%) ва Белорусия — 1,6 минг киши (0,1%).

Ўзбекистонликларнинг хорижий мамлакатларга энг кўп чиқиши: Қирғизистон — 947,7 минг киши (47,4%), Қозоғистон — 520,3 минг киши (26%), Тожикистон — 299,5 минг киши (15%), Туркия — 62, 7 минг киши (3,1%), Россия — 53,2 минг киши (2,7%), Бирлашган Араб Амирликлари — 29,5 минг киши (1,5%), Туркманистон — 16,6 минг киши (0, 8%), Жанубий Корея — 9,8 минг киши (0,5%), Германия — 1,7 минг киши (0,1%), Хитой — 1 минг киши (0,1%) ва бошқа мамлакатларга — 59,5 минг киши (2,8%) да қайд этилган.

Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг аксарияти қариндошларини зиёрат қилиш учун келганини қайд этган: (87,8%). Чет эл фуқароларининг сезиларли даражада кам қисми қуйидаги мақсадлар учун ташриф буюрган: саёҳат — 8,6%, даволаниш — 1%, хизмат зарурати — 1,2%, тижорат сафари — 1,1% ва ўқиш — 0,3%.

Ўзбекистонни тарк этган фуқароларнинг кўпчилиги қариндошларни зиёрат қилиш учун кетганликларини маълум қилган — 84,7%, энг кичиги саёҳат (7,9%), ўқиш (5,4%), хизмат сафарлари (1,2%), даволаниш (0, 8%).